Олимпия ўйинлари тарихидан.

Олимпия шон-шуҳрати музейи коллециясидан.

Плакат.

1920 йил VII- ёзги Олимпия ўйинларига мезбонлик қилиш шарафи Бельгиянинг Антверпен шаҳрига насиб қилди. Биринчи жаҳон уруши Бельгияга ҳам катта зиён етказган эди. Шунга қарамай, бу мамлакат, Олимпия ўйинларини муваффақиятли ўтиши учун астойдил ҳозирлик кўрган эди. Ушбу мусобақларда 29 мамлакатдан 2606 нафар спортчи иштирок этишган. Бу ерда илк бор Олимпия ўйинлари рамзи бўлган бешта ҳалқа тасвири туширилган байроқ кўтарилган. Яна шундай муҳим воқеалардан бири, Олимпия ўйинларининг машҳур “Citius, Altius, Fortius” – “Тезроқ, Юксакроқ, Кучлироқ” шиори ҳам шу ерда ҳаётга йўлланма олган.

Мазкур Олимпия ўйинларининг плакати ҳозирда музейимиз экспозициясидан жой олган. Плакатда, турли давлат байроқлари, Антверпен шаҳри ва атлет сурати тасвирланган. 2020 йил Антверпен Олимпиадасига роппа-роса 100 йил тўлди ва бу тантана Олимпия ўйинларининг тарихий саналарига муҳрланди.

photo_2020-10-17_10-16-08.jpg

Saytning oxirgi yangilanishi:
26.10.2020 | 10:20
Онлайн маслаҳатчи
Менинг фикрим

Biz bilan bog'lanish

  • "Ishonch telefoni" raqami:+998 (71) 239-24-39
  • "Yagona telefon" raqami:+998 (71) 239-24-39
  • Ish kunlari (shanba va yakshanbadan tashqari) 9:00 dan 18:00 gacha (tushlik 13:00 dan 14:00 gacha)
  • "Ishonch telefoni" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • "Yagona telefon" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • Yuridik manzil: O‘zbekiston, Toshkent shahar, 100060, Amir Temur ko‘chasi, 17-uy
  • E-mail: info@goskomsport.uz
  • Telefon: (99871) 239-24-07
  • Faks:  (99871) 239-24-07, 239-24-39
  • Mo'ljal:  Amir-Temur hiyoboni
  • Transportlar:
    • Avtobuslar: 85,51
    • Marshrut taksilar: 17, 62, 95, 152, 153, 169