Muzeyga sayohat

1912 йил Стокгольм олимпиадаси

         ХХ аср бошида Швеция спорт кенг оммалашган мамлакатлардан бири ҳисобланарди. Халқаро Олимпия Қўмитаси V-олимпиада ўйинлари пойтахти сифатида Стокгольмни танлаганида шведларнинг қувончи чексиз эди. Шведлар қисқа муддатда ўз мамлакатлари пойтахтида стадион, спортнинг кўпгина турлари бўйича мусобақалар, бошқа оммавий-маданий тадбирлар ўтказиш имконини берадиган йирик спорт мажмуасини барпо этиб, олимпия ўйинларини кўтаринки руҳда ўтказишга муваффақ бўлдилар.

         Стокгольм олимпиадаси спорт ва санъат уйғунлиги тантанаси намойшига айланди. Олимпия ўйинлари доирасида биринчи бор санъат танлови ҳам ўтказилди. Жаҳоннинг жуда кўп мамлакатлари рассомлари, ҳайкалтарошлари, композиторлари, меъморлари, адиблари халқаро олимпия ҳаракатига бағишланган ўз асарларини танловга тақдим этдилар. Танловда ғолиб бўлганлар олтин медаллар билан тақирланишди. Мазкур танлов спорт билан санъатни ажратиб бўлмаслигини, улар уйғун эканлигини яна бир марта ёрқин намойиш этди.

 

         Ана шундай спорт ва санъат уйғунлиги тантанаси бўлган V-олимпиада ўйинларининг ёрқин лавҳаларини, 100 йилдан ортиқ тарихга эга бўлган Стокгольм олимпиадасининг кўкрак нишонини Тошкентда жойлашган Олимпия шон-шуҳрати музейи экспозициясида кўриш мумкин. 

КП 521.jpg

Saytning oxirgi yangilanishi:
23.09.2020 | 09:46
Онлайн маслаҳатчи
Менинг фикрим

Biz bilan bog'lanish

  • "Ishonch telefoni" raqami:+998 (71) 239-24-39
  • "Yagona telefon" raqami:+998 (71) 239-24-39
  • Ish kunlari (shanba va yakshanbadan tashqari) 9:00 dan 18:00 gacha (tushlik 13:00 dan 14:00 gacha)
  • "Ishonch telefoni" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • "Yagona telefon" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • Yuridik manzil: O‘zbekiston, Toshkent shahar, 100060, Amir Temur ko‘chasi, 17-uy
  • E-mail: info@goskomsport.uz
  • Telefon: (99871) 239-24-07
  • Faks:  (99871) 239-24-07, 239-24-39
  • Mo'ljal:  Amir-Temur hiyoboni
  • Transportlar:
    • Avtobuslar: 85,51
    • Marshrut taksilar: 17, 62, 95, 152, 153, 169