МУЗЕЙГА САЙЁХАТ

Олимпия шон-шуҳрати музейи ноёб коллекциялари.
Замонавий Олимпия ўйинлари ҳаракатига янгидан ҳаёт бахш этишда франциялик барон Пъер де-Кубертеннинг ташаббуси, саъй-ҳаракатлари , ташкилотчилиги алоҳида аҳамият касб этди. I- Замонавий ёзги Олимпия ўйинлари 1896 йил 6 апрел куни 80 минг томошабин кузатувида Афинанинг Мармар стадионида бўлиб ўтди. Мазкур Олимпиада дастуридан спортнинг юнон-рум кураши, велоспорт, гимнастика, енгил атлетика, қиличбозлик, милтиқ ва тўппончадан ўқ отиш, оғир атлетика каби турлари жой олган. Олимпия шон-шуҳрати музейи лавҳаларида ҳам I- Олимпия ўйинлари тўғрисида маълумотларга эга бўлишингиз мумкин. 1996 йил Замонавий Олимпия ўйинларига старт берилганига 100 йил тўлган йили , Ўзбекистонда Олимпия шон-шуҳрати музейи очилди.

I- Замонавий ёзги Олимпия ўйинларида I- ўрин ғолибларига тақдим этилган олтин медал. Медалда, I- Замонавий ёзги Олимпия ўйинлари ўтқазилган Панатеннак (Мармар) стадиони тасвирланган.

I- Замонавий ёзги Олимпия ўйинларида II- ўрин учун тақдим қилинган кумуш медал. Медалда, фаришта тасвири тасвирланган.

I- Замонавий ёзги Олимпия ўйинларида III- ўрин учун тақдим қилинган бронза медал. Медалда, югуриб кетаётган атлет тасвирини кўриш мумкин.

3 ўрин ғолибларига.jpg

2 ўрин ғолибларига.jpg

I- ўрин ғолибларига.jpg

Saytning oxirgi yangilanishi:
05.08.2020 | 13:03
Онлайн маслаҳатчи
Менинг фикрим

Biz bilan bog'lanish

  • "Ishonch telefoni" raqami:+998 (71) 239-24-39
  • "Yagona telefon" raqami:+998 (71) 239-24-39
  • Ish kunlari (shanba va yakshanbadan tashqari) 9:00 dan 18:00 gacha (tushlik 13:00 dan 14:00 gacha)
  • "Ishonch telefoni" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • "Yagona telefon" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • Yuridik manzil: O‘zbekiston, Toshkent shahar, 100060, Amir Temur ko‘chasi, 17-uy
  • E-mail: info@goskomsport.uz
  • Telefon: (99871) 239-24-07
  • Faks:  (99871) 239-24-07, 239-24-39
  • Mo'ljal:  Amir-Temur hiyoboni
  • Transportlar:
    • Avtobuslar: 85,51
    • Marshrut taksilar: 17, 62, 95, 152, 153, 169