МУЗЕЙГА САЙЁХАТ

Олимпия шон-шуҳрати музейи ноёб коллекцияларидан
Рим Олимпиадаси кўкрак нишони
1960 йил Римда ўтказилган XVII- Замонавий Олимпия ўйинларига таъриф берилганда, энг аввало, унинг аъло даражада ташкил этилганлиги таъкидланади. Ҳақиқатан ҳам Ҳалқаро Олимпия Қўмитаси жаҳон спорти байрамини ўтказиш учун 17 та даъвогар шаҳар орасидан Италия пойтахтини бежиз танланмаганини спортчилар ҳам, кўп сонли меҳмонлар ҳам якдил эътироф этишган. Бу фикрга 1960 йил 25 августда Римдаги “Форо италико” стадионини тўлдирган 100 минг томошабин билан бирга ёзги Олимпия Ўйинларининг тантанали очилишининг гувоҳи бўлган бутун дунёдаги миллионлаб спорт ихлосмандлари ҳам эътироф этишган. Рим Олимпиадасининг иккинчи катта ютуғи сифатида мусобоқалар қатнашчиларининг кўп сонлиги тилга олинади. Бу Олимпия ўйинларига 84 та давлатдан 5348 спортчи, шу жумладан, 610 нафар аёл спортчи ташриф буюрди. Айнан шу Олимпиада ўйинларининг кўкрак нишони ҳозирда, Олимпия шон-шуҳрати музейи коллекциясидан ўрин олган. Ушбу музей ашёси, 1960 йил Римда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларининг нишони бўлиб, унда Олимпия ўйинлари рамзи бўлган бешта ҳалқа ва Рим шаҳрининг афсонавий тимсоли бўлган “Она бўри” тасвирланган. Тасвирдаги “Она бўри” Рим шахрининг тарихини ўзида мужассам этади. Қадимги ривоятларга кўра, милоддан аввалги 754-753 йилларда Рим шаҳрига афсонавий эгизак ака-укалар Ромул ва Ремус томонидан асос солинган. Ромул ва Ремус қирол Алба-Лонга оиласига мансуб бўлган Рея Силвия ва Марс худосининг яширин фарзандлари бўлиб, милоддан аввалги 771 йилларда дунёга келишган ва чақалоқлар дарё бўйига ташлаб кетилган. Чақалоқларни Марс худосининг муқаддас ҳайвони бўлган она бўри эмизиб, ўз ҳимоясига олади. “Она бўри” Римликларнинг мифологиясида муқаддас ҳайвон ҳисобланган ва алоҳида ўрин эгаллайди. Рим Олимпиадаси кўкрак нишонида, “Она бўри” тасвири бежизга тасвирланмаган, бўри Рим халқи учун меҳр, жасорат ва илоҳийлик рамзи ҳисобланган. Бу кўкрак нишони Олимпия шон-шуҳратми музейи коллекциясида ягона ва музейнинг нумизматика бўлимидан жой олган.

Рим О...они.jpg

Saytning oxirgi yangilanishi:
05.08.2020 | 13:03
Онлайн маслаҳатчи
Менинг фикрим

Biz bilan bog'lanish

  • "Ishonch telefoni" raqami:+998 (71) 239-24-39
  • "Yagona telefon" raqami:+998 (71) 239-24-39
  • Ish kunlari (shanba va yakshanbadan tashqari) 9:00 dan 18:00 gacha (tushlik 13:00 dan 14:00 gacha)
  • "Ishonch telefoni" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • "Yagona telefon" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • Yuridik manzil: O‘zbekiston, Toshkent shahar, 100060, Amir Temur ko‘chasi, 17-uy
  • E-mail: info@goskomsport.uz
  • Telefon: (99871) 239-24-07
  • Faks:  (99871) 239-24-07, 239-24-39
  • Mo'ljal:  Amir-Temur hiyoboni
  • Transportlar:
    • Avtobuslar: 85,51
    • Marshrut taksilar: 17, 62, 95, 152, 153, 169