ОЛИЙ МАҲОРАТ СПОРТ МАКТАБЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

ОЛИЙ МАҲОРАТ СПОРТ МАКТАБЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 47-сон, 595-модда; 2017 й., 20-сон, 354-модда)

Мамлакатимизда Ўзбекистон шарафини жаҳон спорт майдонлари — Олимпия ва Осиё ўйинларида, жаҳон ва Осиё чемпионатларида, бошқа халқаро мусобақаларда муносиб ҳимоя қилишга қодир бўлган халқаро даражадаги спортчиларни тайёрлаш бўйича самарали тизимни яратиш, бунинг учун халқаро стандартларга жавоб берадиган, замонавий спорт ускуналари билан жиҳозланган ўқув-машқ базаларини шакллантириш, спортчиларни тайёрлаш жараёнига энг янги илмий-методик технологияларни эгаллаган юқори малакали мураббий-ўқитувчи кадрларни кенг жалб қилиш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг 2016 — 2020 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 14 та олий маҳорат спорт мактабларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

2. Олий маҳорат спорт мактаблари фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

зарур спорт анжомлари ва ускуналари билан жиҳозланган, замонавий халқаро талаблар ва стандартларга жавоб берадиган моддий-техник ҳамда ўқув-машғулот базаларини яратиш ва турли даражадаги халқаро мусобақаларда — жаҳон ва Осиё чемпионатлари, Олимпия ва Осиё ўйинлари, Универсиадалар ҳамда бошқа халқаро ва минтақавий мусобақаларда Ўзбекистоннинг шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир бўлган халқаро даражадаги спортчиларни тайёрлашда ушбу базалардан самарали фойдаланиш;

халқаро даражадаги спортчиларни тайёрлаш учун юқори малакали мутахассисларни — мураббийлар, психологлар ва услубчиларни, шу жумладан хорижий давлатлардан етакчи мутахассисларни кенг жалб этиш орқали олий маҳорат спорт мактаблари мураббий-ўқитувчилари таркибини мустаҳкамлаш;

спортчиларнинг ўқув-машғулот жараёнини халқаро стандартлар даражасида ташкил этиш, илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, ўқув-машқ жараёнларига энг янги илмий-услубий технологияларни жорий этиш йўли билан уларни назарий ва техник-тактик жиҳатдан тайёрлаш сифатини мунтазам ошириб бориш;

ёш истиқболли спортчиларни танлаб олиш ва тарбиялаш масалалари бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, олимпия захиралари коллежлари билан узлуксиз ҳамкорликни амалга ошириш, уларга ўқув-услубий ҳамда меъёрий-ахборот ёрдами кўрсатишни таъминлаш;

олий маҳорат спорт мактаблари базасида миллий терма жамоалар ва уларнинг захиралари иштирокида ўқув-машқ йиғинлари, республика ва минтақавий спортбеллашувларини ташкил этиш ва мунтазам равишда ўтказиб бориш, мураббийлар ҳамда спортчиларнинг касб маҳорати даражасини ошириш учун тажриба алмашиш мақсадида хорижий спорт мактаблари, клублари ва марказлари билан ҳамкорликни ривожлантириш.

3. Қуйидагилар:

2016 — 2020 йилларда республика минтақаларида ташкил этиладиган олий маҳорат спорт мактаблари рўйхати 1-иловага* мувофиқ;

спорт турлари бўйича тасдиқланган ихтисослашувни ҳисобга олган ҳолда олий маҳорат спорт мактабларини ташкил этиш тадбирлари режаси 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

* 1-2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси лойиҳалаш ташкилотлари ўртасида танлов ўтказсин ва мазкур қарорнинг 1-иловасида тасдиқланган қурилиш муддатларига мувофиқ спорт турлари бўйича ихтисослашувни ҳамда жойлаштиришнинг иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда олий маҳорат спорт мактабларининг аниқ лойиҳаларини тайёрласин. Бунда, шунга ўхшаш объектлар қуриб бўлинган хорижий мамлакатларнинг тажрибаси албатта ўрганиб чиқилсин.

5. Белгилансинки,

Олдинги таҳрирга қаранг.

олий маҳорат спорт мактаблари юридик шахс мақомига эга спорт-таълим муассасалари ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятларида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига ҳисобот беради, уларнинг ихтисослашуви эса минтақаларда шаклланган спорт мактаблари ва анъаналари, мураббий-ўқитувчилар таркиби ҳамда эришилган спорт ютуқлари билан белгиланади;

(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 майдаги ПФ–5043-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 354-модда)

олий маҳорат спорт мактабларининг контингентини спорт турлари бўйича миллий терма жамоаларнинг асосий таркиби ва уларнинг захирадаги спортчилари ташкил этади, улар бепул яшаб, тўрт маҳал овқат, шунингдек спорт формаси ва анжомлари билан таъминланади.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан маъқулланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида, 2016 йилдан бошлаб, олий маҳорат спорт мактабларини ташкил этиш бўйича тадбирлар Режасида назарда тутилган лойиҳалаштириш, қуриш ва бошқа харажатларга кетадиган зарур молиявий маблағларни топсин;

ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини тасдиқлашда, мазкур қарорга мувофиқ, олий маҳорат спорт мактаблари қурилиши, жорий таъминоти ва уларни жиҳозлаш билан боғлиқ сарф-харажатларни молиялаштириш учун бюджет маблағлари мақсадли ажратилишини назарда тутсин.

7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар йилнинг 1 январигача мазкур қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган олий маҳорат спорт мактабларини қура бошлаш муддатларига мувофиқ уларни қуриш учун ер майдонларини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинишини таъминласин.

Олдинги таҳрирга қаранг.

8. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси мазкур қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган олий маҳорат спорт мактаблари фойдаланишга топширилганидан сўнг бир ой муддатда уларнинг тузилмасини тасдиқлашни, жумладан, етакчи хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда уларни юқори малакали мураббий-ўқитувчилар таркиби билан тўлдиришни, спорт мактабларининг ихтисослашувидан келиб чиққан ҳолда ўқув-машқ хоналарини зарур моддий-техник база билан, шунингдек тегишли ўқув-услубий адабиётлар ҳамда ўқув-машқ дастурлари билан таъминласин.

(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 майдаги ПФ–5043-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 354-модда)

9. Спорт турлари бўйича федерацияларга (уюшмаларга):

олий маҳорат спорт мактабларининг ўқув-машқ жараёнини такомиллаштиришда тизимли асосда ташкилий-кадрлар ва ўқув-услубий ёрдам кўрсатиш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга, юқори малакали мураббий-ўқитувчилар таркиби билан таъминлашда, халқаро спорт ҳамкорлигини ривожлантиришда, мусобақалар ва ўқув-машқ йиғинларини ўтказишда кўмаклашиш;

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда халқаро спорт ташкилотлари мураббийларини ўқитиш дастурларидан фойдаланган ҳолда олий маҳорат спорт мактабларининг мураббийлари учун ўқув семинарлари ва маҳорат дарсларини ташкил этиш, шунингдек ўқув-машғулот жараёнига спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)нинг кадрлари ва илмий-услубий салоҳиятини жалб этиш тавсия қилинсин.

(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 майдаги ПФ–5043-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 354-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 майдаги ПФ–5043-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 354-модда)

11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида олий маҳорат спорт мактаблари фаолиятини ташкил этиш юзасидан қарор қабул қилсин, қарорда олий маҳорат спорт мактаблари тўғрисидаги низомни, шунингдек спорт мактаблари спортчиларини яшаш жиҳозлари, овқатланиш, спорт формаси ва анжомлари билан таъминлаш меъёрларини, молиялаштириш манбаларини тасдиқлаш назарда тутилсин.

http://www.lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 январдаги 18-сонли «Олий маҳорат спорт мактаблари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»гиқарори.

12. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.

  Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                                            И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

2015 йил 23 ноябрь,

ПҚ-2438-сон

 

Saytning oxirgi yangilanishi:
06.03.2021 | 11:37
Онлайн маслаҳатчи
Менинг фикрим

Biz bilan bog'lanish

  • "Ishonch telefoni" raqami:+998 (71) 239-24-39
  • "Yagona telefon" raqami:+998 (71) 239-24-39
  • Ish kunlari (shanba va yakshanbadan tashqari) 9:00 dan 18:00 gacha (tushlik 13:00 dan 14:00 gacha)
  • "Ishonch telefoni" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • "Yagona telefon" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • Yuridik manzil: O‘zbekiston, Toshkent shahar, 100060, Amir Temur ko‘chasi, 17-uy
  • E-mail: info@goskomsport.uz
  • Telefon: (99871) 239-24-07
  • Faks:  (99871) 239-24-07, 239-24-39
  • Mo'ljal:  Amir-Temur hiyoboni
  • Transportlar:
    • Avtobuslar: 85,51
    • Marshrut taksilar: 17, 62, 95, 152, 153, 169