ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: 28 июнь куни мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида 40-45 даража иссиқ бўлади

E'lonlar

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 28 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 10-12 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 24-26 даража илиқ, кундузи 39-41 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 25-30, кундузи 39-44 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 15-20  метргача кучайиши мумкин. Кечаси 25-30, кундузи 40-45 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 15-20  метргача кучайиши мумкин. Кечаси 21-26 даража илиқ, кундузи 37-42 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 25-30, кундузи 40-45 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 21-26 даража илиқ, кундузи 36-41 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар

27-29 июнь кунлари Ўзбекистон ҳудудида иссиқ ҳаво сақланиб туради, хусусан:

27-28 июнь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати  42-44 даражагача;

27-29 июнь кунлари Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати  43-45 даражагача;

27-29 июнь  кунлари  Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларида  ҳаво ҳарорати  40-42 даражагача иссиқ бўлади.

27-29 июнь кунлари республикасининг айрим жойларида шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

27 июнь куни республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида  сел келиши мумкин.

ЎзА

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan