Токио-2020 Олимпиада ўйинлари бошланди

E'lonlar Olimpiya o'yinlari Yangiliklar

Дунёнинг 206 мамлакатидан ташриф буюрган 12 500 нафар спортчи 339 медаллар шодаси учун кураш олиб борадиган Ёзги Олимпиада ўйинлари, гарчи расмий равишда эртага очилсада, баҳслар бошлаб юборилган.

21 июль куни софтбол спорт туридан учта ўйин ўтказилган:

Австралия – Италия – 1:0

Япония  – Мексика – 3:2

АҚШ – Канада – 1:0.

Шунингдек, футбол ўйинларига ҳам старт берилган. Олимпиаданинг футбол турида эркаклар ва аёллар жамоалари ўзаро кураш олиб боришади.  Унда иштирок этадиган жамоалар:

Эркаклар

“А” гуруҳи: Франция, Мексика, Япония, ЖАР

“В” гуруҳи: Руминия, Гондурас, Янги Зеландия, Жанубий Корея

“С” гуруҳи: Испания, Аргентина, Австралия, Миср

“D” гуруҳи: Бразилия, Германия, Саудия Арабистони, Кот-д Ивуар

Аёллар

“Е” гуруҳи: Буюк Британия, Канада, Япония, Чили

“Ғ” гуруҳи: Бразилия, Хитой, Нидерландия, Замбия

“G” гуруҳи: АҚШ, Швеция, Австралия, Янги Зеландия.

Кўриб турганингиздек, эркаклар ўртасида қитъамиз шарафини Япония, Ж.Корея, Австралия ва Саудия Арабистони, аёллар ўртасида эса мезбонлардан ташқари  Хитой ва Австралия терма жамоалари ҳимоя қилишади.

Биринчи тур якунига кўра, эркаклар термаларида ҳозирча қитъадошларимизнинг дастлабки қадами қутлуғ келмади – арабистонликлар ҳам, кореяликлар ҳам мағлубиятга учрашди. Аёллар  орасида эса ютқазган ҳам, дуранг ўйнаган ҳам ва ҳатто рақибини мағлуб этган ҳам бор. Австралияликлар географик ҳудуд бўйича ўз қитъадошлари – Янги зеландияликлардан устун келишди.

1-тур натижалари:

21 июль. Аёллар.

Буюк Британия – Чили – 2:0

Япония – Канада – 1:1

Хитой – Бразилия – 0:5

Замбия – Нидерландия – 3:10

Швеция – АҚШ – 3:0

Австралия – Янги Зеландия – 2:1

22 июль. Эркаклар

Мексика – Франция – 4:1

Янги Зеландия – Ж.Корея – 1:0

Миср – Испания – 0:0

Кот-д Ивуар – С.Арабистони – 2:1

Шунингдек, қуйидаги ўйинлар ҳам бўлиб ўтади:

Япония – ЖАР

Гондурас – Руминия

Аргентина – Австралия

Бразилия – Германия.

Мусобақалар 24 июлдан давом эттирилади.

 

Ойбек Юнусов, ЎзА

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.