Олимпия шаҳарчасида мамлакатимиз делегациясининг штаби расман ўз фаолиятини бошлади, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Бугундан Ўзбекистон миллий олимпия жамоалари штаби бошлиғи Шерзод Тошматов раҳбарлигидаги жамоа мамлакатимиз спорт делегациясининг Олимпия қишлоғига жойлашиш, машғулот ва мусобақаларда иштирок этиш бўйича “Йўл харита” лойиҳасидаги сўнгги масалаларни ҳал этмоқда.
Штаб аъзолари бугун, 17 июль куни Ўзбекистон спорт делегацияси аъзолари учун хизмат қиладиган транспорт воситалари, улар яшайдиган ва ҳаракатланадиган ҳудуд ўрганиб чиқилди.

Хабарингиз бор, ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон спорт делегациясининг дзюдо, таэквондо ва бокс жамоалари айни кунларда Токиодаги белгиланган мажмуаларда режа асосида тайёргарлик машғулотларини олиб бормоқда. Токио-2020 олимпия ўйинларида қатнашадиган Ўзбекистон спорт делегациясининг асосий қисми эса 20 июль куни Японияга етиб боради. Кунчиқар юртда машғулот ўтаётган жамоалар айнан 20 июлдан эътиборан асосий таркиб билан жамулжам бўлади.

Т. РЎЗИЕВ.