Шу мақсадда Ўзбекистон текбол федерацияси томонидан Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим мактабларига 100 дона текбол спорт жиҳози топширилади.
Куни кеча Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги 38-умумтаълим мактабида текбол спорт тури жиҳозларини топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон текбол федерацияси вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон текбол федерацияси раиси О.Қосимов томонидан белгиланган режага мувофиқ илк босқичда республикамизнинг барча ҳудудларидаги умумтаълим мактабларига 100 дона текбол спорт жиҳозларини топшириш бўйича Халқ таълими вазирлигига сертификат тақдим этилди.
Шунингдек, ушбу тадбирда Фарҳод Тожиев, Ислом Иномов, Камолиддин Мурзоев, Азиз Ибрагимов, Шавкат Саломов каби таниқли футболчилар ҳам иштирок этиб, ёшларга текболни қандай ўйнаш борасида маҳорат дарслари намойиш этишди.
ЎзА