Олимпия ва паралимпия шон-шҳрати музейи ҳақида маълумот

E'lonlar Muzey hayoti Yangiliklar

Олимпия ва паралимпия шон-шҳрати музейи

ҳақида маълумот

Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейи Тошкент шаҳрининг қоқ марказидаги энг сўлим гўшасида жойлашган. Музей атрофининг манзараси, салқин ҳавоси, икки атрофидан оқиб ўтувчи анҳори, манзарали ва мевали дарахтлари, буталари, гуллари, турли-туман қушлари, капалаклари бир сўз билан айтганда мўжизавий табиати билан юртимиздаги бошқа музейларнинг жойлашувидан фарқ қилади.

Мамлакатимизда сўнгги беш йилликда,   маданият, спорт, таълим соҳаларига, айниқса музейлар фаолиятига катта эътибор қаратилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги “2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4936-сон қарорига асосан, давлат музейлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш ва моддий техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлари дастури ишлаб чиқилди.

Ушбу қарорга асосан, 2021-2022 йилларда,  юртимиздаги музейлар ичида биринчи бўлиб, Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейида реконструкция ишлари олиб борилди. Реконструкция ишлари давомида музейда иситиш тизими тубдан янгиланди, пардозлаш ва муҳандислик ишлари замон талаблари даражасида  амалга оширилди. Ҳозирда  музейнинг янги экспозициясини яратиш ва бадиий безак бериш бўйича танланган «Interstellar Group» МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида жаҳон стандартларига мос катта платформали, VR, 3Д, галограмма ва шу каби инновацион технологиялардан фойдаланилган ҳолда смарт музей ташкил этилмоқда.

Музейнинг очилиш маросимига Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия ва паралимпия қўмиталари ҳамда Музей маъмурияти томонидан катта тайёргарлик кўрилмоқда.

Бизни кузатишда давом этинг. Расмий саҳифаларимиз орқали музей очилиш вақтини ҳамда музейимиз ҳақидаги янгиликларни эълон қилиб борамиз.

Ҳозирги кунда музей фаолият олиб бормаётганлиги учун барча ташрифчиларимиздан узур сўраймиз.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan