МУЗЕЙЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

Qonun hujjatlari
 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
МУЗЕЙЛАР ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 26 июнда қабул қилинган
Сенат томонидан 2008 йил 28 августда маъқулланган
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади музейларнинг ташкил этилиши ва фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
 
2-модда. Музейлар тўғрисидаги қонунчилик
Музейлар тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг музейлар тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
3-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Миллий музей фонди — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий турган музей ашёлари ва музей коллекциялари мажмуи;
Миллий музей фондининг Давлат каталоги — Миллий музей фонди таркибига киритилган ҳар бир музей ашёси ва ҳар бир музей коллекцияси тўғрисидаги асосий маълумотлар мавжуд бўлган ҳисобга олиш ҳужжати;
музей — музей ашёлари ва музей коллекцияларини сақлаш, ўрганиш ҳамда оммага намойиш этиш учун мулкдор томонидан ташкил этилган доимий фаолият юритувчи нотижорат маданият муассасаси;
музей ашёси — сифати ёки алоҳида белгилари жамият манфаатлари учун сақлаш, ўрганиш ва оммага намойиш этиш заруратини тақозо этувчи маданий бойлик;
музей коллекцияси — ўз келиб чиқиш хусусияти ёки шаклан яқинлиги туфайли ёхуд бошқа белгилари бўйича бирлаштирилгандагина музей ашёси хусусиятига эга бўладиган маданий бойликлар мажмуи;
сақлаш — музейнинг музей ашёси ва музей коллекцияси бут сақланишини таъминлаш учун моддий ва ҳуқуқий шароитлар яратилишини назарда тутувчи фаолият тури;
эълон қилиш — музейнинг музей ашёлари ва музей коллекцияларини омма олдида намойиш этиш, босма нашрларда, электрон ва бошқа турдаги жисмларда такрорлаш орқали жамиятга тақдим этишнинг барча шаклларини назарда тутувчи фаолият тури.
 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan